Тошкент метросидаги йўналишлардан бирида ҳаракат тўхтатилади
“Олмазор” – “Сирғали” йўналишидаги участкада профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Regnum Тошкент метрополитенига таянган ҳолда хабар беради.
Хабарда айтилишича, ушбу йўналиш бўйлаб автобуслар ташкил қилинган бўлиб, йўловчилар улардан бепул фойдаланиши мумкин.
“Тошкент метрополитени” УК маъмурияти “ноқулайликлар” учун фуқаролардан узр сўрайди, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар