Тошкент метросининг вагонларидан бирида ойна синди — видео

Фото: Нова

Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг кичик ойнаси сингани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати ўрганиш ишларини олиб борган.

Маълум қилинишича, «мазкур ҳолат жорий йилнинг 4 июль санасида содир этилган. Метро вагонининг тирқичи йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат билан очилган ва натижада тирқич синиб кетган. Ушбу ҳолатдан поезд машинисти хабар топгач, белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат таркиби электродепога олиб кирилган ва ушбу камчилик бартараф этилган».

«Йўловчилардан метро хизматидан фойдаланиш вақтида эҳтиёткор бўлишларини ҳамда метро мулкига зарар етказмасликларини сўраймиз»,- дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.