Тошкент шаҳар экология бошқармасининг бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинди

Фарход Дехканов. Источник: Госкомэкологии

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов пойтахтда дарахтларни оммавий кесиш билан боғлиқ бир неча ҳолатлардан сўнг мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилади, деб ёзади «Медиазона».

Департаментнинг аниқлик киритишича, амалдор 9 сентябрь куни ҳибсга олинган. Прокуратура маълумотларига кўра, асосий вазифаси экология соҳасидаги қонунлар ижросини назорат қилиш бўлган Деҳқонов ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, дарахтларни кўчиришга рухсат бериб, уларни йўқ қилиш учун шароит яратиб берган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.