Тошкент шаҳар ҳокимлиги Anhor.uz нашрининг сўровига жавоб бермади
Шу йилнинг 12 август куни Anhor.uz таҳририяти Тошкент шаҳар ҳокимлигига таҳририят сўровини (18-07/1-сонли) юборган эди. Қонунга мувофиқ, таҳририят сўрови 7 кун ичида кўриб чиқилади, бироқ биз қуйидаги саволларга жавоб ололмадик:
- Анҳор канали бўйлаб “ВДНХ” зонасига кираверишдан Анҳор орқали ўтган кўприкка қадар «Минор» масжиди ёнидаги умумий овқатланиш объектларини, хусусан, “ “ANHOR CRUISE” МЧЖга қарашли “Mahmood kabob”, «СуперПлов», “Minor osh”, “China shashlik” қурилишига қачон, ким томонидан ва қандай асосларда рухсат берилган?
- Мазкур манзилдаги Анҳор каналининг муҳофаза қилинадиган зонасида жойлашган умумий овқатланиш корхоналари ўзларининг оқава сувлари ва хўжалик фаолияти чиқиндиларини қаерга йўналтиради?
- “ВДНХ”га кириш жойидан бевосита Анҳор канали бўйида ва «Минор» масжиди ёнидаги кўприкгача бўлган ҳудудда жойлашган объектларга ер ажратиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси тақдим этинг.
- Юқоридаги объектларнинг эгаси ким?
- Юқоридаги ҳудудда объектлар қурилиши учун ер участкаси кимнинг номига расмийлаштирилган?
Улашиш:
Шарҳлар