Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарликлар билан тескари алоқани йўлга қўйиш учун қулай Telegram-ботни ишга туширди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли билан тескари алоқани йўлга қўйиш учун Telegram-бот очилганини маълум қилди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Эндиликда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ўз таклиф ва шикоятларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига бемалол ва тез юборишлари мумкин. @poytaxtuz_bot боти ОАВ вакиллари учун ҳам мавжуд бўлиб, улар орқали ҳокимлик матбуот хизмати билан бевосита мулоқот қилишлари мумкин.
Сўров юбориш учун тўлиқ исмни ва телефон рақамини кўрсатиш керак. Илова қилинган фотосуратлар, видео ва аудио файллар сўровингизни аниқроқ ва тезроқ кўриб чиқишга ёрдам беради.
Улашиш:
Шарҳлар