Тошкент шаҳар ҳокимлигига янги матбуот котиби тайинланди
Гулноза Эсановна Қосимова Тошкент ҳокимлигининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати.
У 1984 йилда туғилган, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида таҳсил олган.
Гулноза 2023 йил бошидан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бошқармасининг матбуот хизматида бош мутахассис лавозимида ишлаб келган.
Улашиш:
Шарҳлар