Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси «Янги Ўзбекистон» боғига автобус қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Источник: president.uz

Пойтахтда «Машинасозлар» метро бекатидан «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғигача янги автобус йўналиши очилади, дея хабар беради Тошкент транспорт бошқармаси матбуот хизмати. Бу ҳақда Sputnik нашри ёзади.

Вазирлик маълумотларига кўра, йўналиш узунлиги 13 км, йўл босиб ўтиш вақти эса тахминан 36 дақиқа бўлади.

Қайд этилишича, бу йўналишда олтита автобус 12 дақиқа кутиш оралиғида ҳаракатлана бошлайди.

Ушбу йўналишга хизмат кўрсатишни истаган хусусий ташувчиларнинг таклифлари раҳбарият томонидан 2021 йил 10 октябргача қабул қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.