Тошкентда 50 нафар фуқаро экстремизм ва терроризмда гумонланиб қўлга олинди

Фото: ГУВД

Кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилди. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда, деб хабар бермоқда Тошеннт ИИБ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

«Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганлигини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганлигини доимо назорат қилиб боринг», – дейилади хабарда.

Агар маҳаллангизда шу каби ёт ғоялар таъсирига тушган ёки бошқа шубҳали шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки ҳудудий профилактика инспектори ёхуд яқин орадаги ИИБ га мурожаат қилишингизни сўралади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.