Тошкент ва Фарғонада турли жиноятларда гумон қилинаётган 80 дан ортиқ киши ушланди

Задержанные в Фергане
Фото: УВД Ферганской области

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказилган кенг кўламли рейдлар натижасида жиноий фаолиятда гумон қилинган 80 нафардан ортиқ шахс, жумладан, жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 50 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилади.

Фарғонада 96 та жиноят фош этилиб, жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 50 нафар шахс ушланди. 25 дан ортиқ шахс гуруҳларга алоқадорлик ва безорилик учун қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Улардан 5,9 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 42 дона қурол, 221 дона ўқ-дори, 61 дона компьютер ва тақиқланган диний адабиётлар бўлган телефонлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Хусусан, Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 8 дона ов милтиғи, 61 дона патрон, 400 грамм порох ва 140 дона 5,6 миллиметр калибрли ўқ-дориларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 9 декабрь куни Марғилон шаҳрида яшовчи, муқаддам ЖК 164 (талончилик), 165 (товламачилик), 166 (талончилик) ва 277 (безорилик) моддалари билан судланган, 1988 йилда туғилган Б.Ҳамидов қўлга олинди. Ички ишлар бошқармасининг баёнотида айтилишича, “босқинчи жиноятчилик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб,” шахсга оғир тан жароҳати етказган ва қочиб кетган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.