Тошкент вилоятида 28,4 млрд сўмга Зулфия Зокировага ҳайкал ўрнатилади
Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова ҳайкалини қуришга ва туташ ҳудудни ободонлаштиришга 28,4 млрд сўм ажратилди. Тегишли қарор вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов томонидан имзоланди, деб ёзади “Дарё” нашри.
Шунингдек, қарорда Нурафшон шаҳрида замонавий кутубхона қурилишига 6 млрд сўм ажратиш кўзда тутилган.
Маълумот учун, Зулфия Зокирова – Иккинчи жаҳон урушида беш нафар ўғлини йўқотган она.
Улашиш:
Шарҳлар