Тошкент вилоятида 8 миллиард сўмлик ипакчилик мажмуаси қурилмоқда

фото: president.uz

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ипакчилик мажмуаси қуриш ва тут плантациясини барпо этиш ишлари бошланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги.

Лойиҳа 8 миллиард сўмлик инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиб, мажмуа 9,7 гектар майдонда барпо этилади.

Корхонада йилига 350 қути ипак қурти, 25 тонна турли турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида Хитой тажрибаси асосида тут пилласи етиштириш бўйича марказлаштирилган корхоналар ташкил этилиши маълум бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.