Тошкент вилоятида ерни 3,4 млн долларга сотишга уриниш ҳолати аниқланди
Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 13,7 гектар ер майдонини 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ходими ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамиятнинг норасмий эгаси ўзаро тил бириктириб, Қибрай тумани ҳудудида жойлашган мазкур МЧЖга тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 13,7 гектар унумдор ер майдонини харидорга 3 млн 425 минг АҚШ долларига сотишга келишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида, улар сўралган пулдан 500 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар