Тошкент вилоятида Howo самосвали Чирчиқ дарёсига қулади

Фото: кадр из видео

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради вилоят ИИББ ЙҲХБ.

Бахтсиз ҳодиса 9 июнь куни соат 18:30 атрофида содир бўлган. Маҳаллий йўлда кичик кўприкдан ўтиб кетаётган Howo русумли самосвал Чирчиқ дарёсига қулаган.

23 ёшли ҳайдовчи қочишга муваффақ бўлган, шифокорлар унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган. Кабинадаги йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.