Тошкент вилоятида сартарош 10 суткага ҳибсга олинди
Тошкент вилоятида мижозининг розилигисиз сочини таги билан олган сартарош 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, содир бўлаётган воқеани видеога олган фуқарога нисбатан ҳам жарима белгиланди.
Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, сартарош ва воқеани видеога олган шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилган.
Вазиятни видеога олган сартарош ва унинг ҳамкасби туман ички ишлар бўлимига чақирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Маълумотларга кўра, воқеа 2022 йил октябрь ойида содир бўлган ва шу кунгача ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳеч қандай сўров ёки шикоят келиб тушмаган.
Воқеа содир этган ҳар икки фуқаро туман ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шарҳлар