Ўзбекистон сув тошқинларидан зарар кўрган Қозоғистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини юборди

Foto: O‘zA

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.