Тошкент вилоятида тўй кортежининг иштирокчилари ҳибсга олинди

Фото: кадр из видео

Маъмурий ишлар бўйича Янгийўл шаҳар суди тўй кортежи иштирокчиларини 10 суткага қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Газета” нашри Ўзбекистон Олий судига таянган ҳолда ёзади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тўй маросимига кетаётган ёшлар машина рулини қўйиб юбориб, бутун танасини салондан чиқариб кетаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан аниқланишича, воқеа 1 октябрь куни тахминан соат 15:00 да Самарқанд кўчасида содир бўлган. Мазкур ҳуқуқбузарликни Янгийўл туманида яшовчи 22 ёшли фуқаро содир этган.

Суд уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.