Тошкент вилоятида тўрт фуқаро ҳибсга олинди: улар бир аёлни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Источник: Генпрокуратура

2022 йил 28 декабрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёл зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар беради.

Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.