Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» ахборот хизматининг маълум қилишича, инспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
«Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаролар С.П., Б.К. ва И.К. га тегишли 3 та иссиқхона электрон газ ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 526 млн 529 минг сўмлик зарар етказилган», – дейилади хабарда.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Ушбу ресурсларга талаб ортган пайтда ҳам улардан айрим “тадбиркор”ларнинг ноқонуний ва ўғринча фойдаланишлари ниҳоятда ачинарлидир. Бундай шахсларнинг нопок ҳаракатлари энергия ресурслари таъминоти барқарорлигига жиддий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Шарҳлар