Тошкентда ўйинчоқ тўппонча билан қуролланган ўғрилар 18 ва 21 йилга қамалди

Тошкентда ўйинчоқ тўппонча билан қуролланган ўғрилар 18 ва 21 йилга қамалди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани жиноий ишлар бўйича суди томонидан 25 ва 26 ёшли жиноятчиларга ҳукм чиқарилди.
 
Мазкур иш бўйича олиб борилган тергов жараёнида юзига ниқоб тақиб олган ва ўйинчоқ тўппончалар билан қуролланган ўғрилар Юнусобод туманидаги уйлардан бирига бостириб киргани исботланди. Жиноятчилар уй эгаларини уриб, қўл-оёғини боғлаган ҳолда хонадондан йирик миқдордаги пулни олиб чиқиб кетган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тезкор ҳаракатлари натижасида жиноятчилар қўлга олинди ва уларнинг айби исботланди. Маълум бўлишича, ўғрилар бундан олдин ҳам жиноий жавобгарликка тортилган экан. 

Жиноятчилар бу ишга пухта тайёргарлик кўргани ва бу уларнинг биринчи жинояти эмаслигини инобатга олган ҳолда, суд ўғрилардан бирини 18 йилга, иккинчисини 21 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Huquq газетасининг материаллари асосида

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.