Тошкент вилоятида қулоқчин таққан аёлни поезд уриб кетди
Ҳодиса 30 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида содир бўлган. 34 ёшли аёл ишдан уйга поезд рельслари орқали қулоғида қулоқчинлар билан кетаётган ва яқинлашиб келаётган поезд товушларини эшитмаган. Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Миллий» телеканали хабар беради.
Айни пайтда вазият тергов қилинмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар