Тошкент вилоятидаги паррандачилик фабрикаларидан бирида ёнғин содир бўлди
Бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да ФВВга Тошкент вилояти Пскент тумани Култепа маҳалласида жойлашган паррандачилик корхоналаридан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.
Соат 15:33да воқеа жойига беш нафар ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб борган, улар ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда. Вазият тўлиқ назорат остида.
Дастлабки маълумотларга кўра, куйиш ҳолатлари ёки фуқароларнинг ўлими ҳақида маълумот йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар