Тошкентда 10 ёшли бола отасининг Matiz русумли автомобилини рухсатсиз ҳайдаган

Фото: Джиззак

Тошкентда 10 ёшли ўғли давлат рақамларисиз машинани ҳайдаган эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИББ  Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг матбуот хизмати хабар беради.

Маълум бўлишича, 2013 йилда туғилган О.О. 34 ёшли отаси O.С.нинг Matiz русумли автомашинасидан давлат рақамларини ечиб олиб, Олмазор туманидаги ўз маҳалласида айланиб юрган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахслар томонидан транспорт воситаларининг бошқарилиши) ва 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома тузилган.

Машина жарима майдонига жойлаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.