Тошкентда 27 октябрь куни барча метро бекатлари эрталаб соат бешдан ишлайди
Тошкентда 27 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар сайланиши муносабати билан шаҳардаги барча метро бекатлари эрталаб соат бешдан ишлай бошлайди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, шу куни поездларнинг линияда ҳаракатланиши иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал бўйича ташкил этилади.
Аввалроқ, 16-23 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатларини сайлаш бўйича муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтганди. Сайловлар жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
Улашиш:
Шарҳлар