Тошкентда ҳайдовчи 2 болани уриб юборган

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси 10 ва 8 ёшли болаларни уриб юборган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

“Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 16:30 ларда Юнусобод тумани 8-мавзеда 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Н.А. (аёл киши) Tracker машинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган M.A.лар тан жароҳат олган”, – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ва ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмасликларини сўрамоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.