Тошкентда автомобилларнинг максимал ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соатгача камайтирилиши мумкин
Яқин кунларда Тошкентда максимал ҳаракатланиш тезлигини 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида Ўзбекистон президентининг қарори чиқади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг йўл инфратузилмасини кўздан кечириш пайтида билдирди, деб ёзади «Спутник» нашри.
«Яқинда Тошкентда максимал тезликни 60 км/соат қилиб белгилаш ҳақида қарор қабул қилинади», – деди президент.
Ҳозир мамлакатнинг аҳоли пунктларида автомобилларга 70 км/соатгача тезликда , улардан ташқарида эса 100 км/соатгача тезликда ҳаракатланишга рухсат берилган.
Шунингдек президент Тошкент кўчаларига тарамвайларни қайтариш муҳокама қилинганини айтди. Мирзиёевнинг қайд этишича, бу борада фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар