БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон ҳудудларига сафар қилади

БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистон ҳудудларига сафар қилади

2014 йил 15 октябрь куни БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТТДнинг маъмури Хелен Кларк Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Ташриф давомида Хелен Кларк Ўзбекистон ҳукумати, вазирликлари ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказади. Шунингдек у Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сафар қилади, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.

62 ёшли БМТ Тараққиёт Дастурининг раҳбари Хелен Кларк “Forbes” журнали бўйича 2013 йилнинг энг нуфузли аёллари “ТОП-100”талигидан ўрин олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.