Путин давлат муассасаларида сиёсий раҳбар лавозимини киритиш ҳақида фармон имзолаган — ОАВ

Фото: РБК

2023 йил февралида Россия президенти Владимир Путин махфий фармонни имзолаб, федерал давлат органларида “жамоатчилик-сиёсий фаолият бўйича раҳбар ўринбосари” лавозимини таъсис этган, деб хабар беради Meduza.

Кремлда совет давридаги каби сиёсий раҳбарлар институтини жорий қилиш ғояси туғилгани ҳақида 2022 йил апрелида “Коммерсантъ” президент аппаратидаги манбаларига таяниб ёзганди. Уларнинг сўзларига кўра, бу “бир қатор муассасаларда ҳукуматнинг амалдаги йўналишига содиқлик билан боғлиқ муаммолар аниқлангани”га алоқадордир.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Фельдъегер хизматидаги манбалар ҳозирча уларда “сиёсий раҳбарлар” йўқлигини маълум қилган. Аммо ҳукумат мажлисларида қатнашадиган манбага кўра, бошқа давлат органларида аллақачон бундай раҳбарлар пайдо бўлган ва улар мансабдорларга уруш ва ички сиёсат ҳақида “нималар дейиш кераклиги”ни ўргатмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.