Тошкентда биринчи мушук кафеси очилди
Пойтахтда биринчи мушук кафеси «Cats And Friends» пайдо бўлди, унда бепул қаҳва ва чойдан ташқари, меҳмонларга 12 та мушук «хизмат кўрсатади».
Мушуклар ва дўстлар кафеси 25 ёшли тадбиркор Исмоилнинг ғоясига кўра яратилган. Антикафе ва коворкинг майдонининг бирлашган концепцияси бу ерда ўз ифодасини топган: сиз ишлашингиз, ўқишингиз ва айни пайтда мушуклар билан ўйнашингиз ҳам мумкин. Албатта, агар улар хоҳласа.
Бепул ичимликлар, Wi-Fi ва иш ҳамда ўқиш учун жойдан ташқари, кафенинг ўз қоидалари бор: кириш пуллик, ўзингиз ва мушуклар учун ташқаридан овқат олиб келиш тақиқланади. Кафенинг ўзидан мушуклар учун таомларни сотиб олиш мумкин.
“Биз мушукларни яхши кўрамиз ва ходимлар уй ҳайвонлари билан ишлаш тажрибасига эга бўлган кўнгиллилардан иборат эди. Мушуклар кафесининг асосий вазифаси қаровсиз мушукларни уй билан таъминлаш”, – дейди Исмоил.
Кафеда яшовчи 12 та мушук меҳр ва эътибор эвазига ташриф буюрувчиларга ажойиб кайфият бағишлашга тайёр. Аммо бир қоида бор: сиз бош қаҳрамонларни безовта қила олмайсиз ва мушукларни ўзингиз билан ўйнашига мажбурлай олмайсиз, улар ташриф буюрувчиларга ўзини қандай тутиш кераклигини айтиб беришади. Ҳурмат биринчи ўринда туради.
Манзил: Тошкент ш., Оққўрғон кўчаси, 10. Иш вақти: 10:00 дан 22:00 гача
Шарҳлар