Тошкентда етти нафар автобус ҳайдовчиси телефондан фойдалангани учун ишдан бўшатилди
“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Анвар Жўраев автобус ҳайдовчиларининг мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейдда иштирок этди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Ўтказилган тадбирларда, 7 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги аниқланган ва улар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Компания ҳайдовчилар ҳақидаги маълумотларни ва улар ишлаган маршрутлар рақамларини эълон қилди: № 89, 135, 44, 43, 35, 46 ва 53.
“Тошшаҳартрансхизмат” йўловчиларни бундай қоидабузарликларга гувоҳ бўлсалар, 1062 ишонч телефонига қўнғироқ қилишларини ёки компаниянинг Instagram саҳифасини (@toshbus) белгилашга чақирди. Компания бундай камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришига ишонтирган.
Шарҳлар