Тошкентда фуқаролар ўзаро жанжаллашди
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати муносабат билдирди.
«Жорий йилнинг 27 март куни тахминан соат 16.00 ларда Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида 5 нафар фуқаролар 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал натижасида Э.А. ва Х.А.лар тан жароҳати олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар