Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар қуламоқда (фото ва видео)

Фото: Cоц Сети

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бугун, 28 март куни кузатилаётган кучли шамол оқибатлари акс этган фото ва видеолар тарқалмоқда. Хусусан, баъзи ҳудудларда дарахтлар қулаб тушган.

Чилонзор туманида кўп қаватли турар жой ёнидаги катта бир дарахт уй томонга қараб қулаган. Яна бир жойда эса Cobalt автомобили дарахт остида қолган.

Тошкент ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилиб, эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

“Бугун Тошкент шаҳрида кучли шамол бўлиши кузатилмоқда, шунингдек ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.