Тошкентда Халқаро ногиронлиги бор кишилар кунига бағишланган фотокўргазма очилди
3 декабрь куни Тошкент фотография уйида Zamin Халқаро жамоат жамғармаси ва ЮНИСЕФ ташкилотининг ТЎСИҚЛАР коммуникация кампанияси доирасида бадиий кўргазма очилди. Кампаниянинг асосий ғояси шундаки, ҳуқуқларга асосланган ва ёшга мос келувчи ногирон кишиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий хизматлар уларнинг ҳаёт йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради.
“Биз турлимиз. Биз тенгмиз” шиори остидаги кампания доирасида ўтказилаётган фотокўргазма учта экспозициядан иборат. Уларни одамларнинг ҳаётидаги турли тўсиқларни бартараф этиш ғояси бирлаштиради.
«Биз кундалик фаолиятимизда ногиронлиги бор шахслар учун яратадиган тўсиқлар уларга тўлиқ интеграциялашишга ва инклюзив жамиятнинг бир қисмига айланишга имкон бермайди… Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида инклюзия концепцияси аҳолининг ўзи томонидан қўллаб-қувватланиши керак», – дея қайд этади Anhor.uz журналисти билан суҳбатда ЮРИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. «Инклюзив таълим ҳақида сўз борганида, соғлом болаларнинг ота-оналари муаммоларни келтириб чиқармоқда. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб 240 млн нафар бола ногиронликка эга, бу ҳар ўнинчи бола дегани. Бу болаларнинг 50% таълим олиш имкониятига эга эмас, уларнинг 40% дан ортиғи мунтазам равишда таҳқирланишга учрайди. Кампаниямизнинг асосий вазифаси – Ўзбекистонда ногиронлиги бор болаларга нисбатан стигма ва таҳқирланишнинг олдини олиш».
Кўргазмада томошабинларга ўз орзуларига ишонувчи ва уни амалга оширишга интилаётган ногиронлиги бор болалар ва катталарнинг ҳикояси тақдим этилган. Ҳар бир фотосурат қаҳрамонларнинг орзусини визуаллаштиришга қаратилган.
Шунингдек, тадбирда “Нигоҳ” ҳаваскорлик туркуми ҳам тақдим этилган. Бу ногиронлиги бор кишиларнинг ҳаваскорлик ишлари.
Ногиронлиги бор кишилар инклюзияси мавзусидаги фотосуратлари профессионал суртакашлар Эрнест Куртвелиев ва Илдар Содиқов томонидан тақдим тақдим этилган.
Кўргазма кенг омма учун 10 декабргача очиқ бўлади.
19 ноябрда очилган ТЎСИҚЛАР кампанияси бир йил давом этади. У ногиронлиги бор кишиларнинг асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашга, ушбу хизматлардан фойдаланишга халақит берувчи тўсиқлар ҳақидаги хабардорлигини оширишни таъминлашга йўналтирилган. Шунингдек кампания ногиронлиги бор болаларга бўлган муносабатни ўзгартиришга, улар ҳам ўзларини жамиятнинг ҳурматга сазовор ва тўлақонли аъзолари эканини ҳис қилишларига ёрдам беришга қаратилган.
Шарҳлар