Тошкентда хавфсизликни ошириш учун автобусларнинг ҳаракат тезлиги 50 км/соатгача чекланди

Фото: Anhor.uz

Тошкентда шаҳар автобуслари учун тезлик чегараси 50 км/соат қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар беради.

Янги лимитга риоя этилиши автобусларнинг белгиланган тезликдан ошиб кетишига йўл қўймайдиган махсус дастур орқали назорат қилинади.

Компания вакиллари таъкидлаганидек, ушбу чора йўловчилар хавфсизлигини ошириш ва йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган.

Автобусларга дастурий таъминотни ўрнатиш жараёни кетмоқда, у 2024 йилнинг сентябригача якунланиши керак.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.