Тошкент вилоятида 4000га яқин ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган

Фото: advokat.uz

2023 йили Тошкент вилоятида жами 3 949 та ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти кадастри матбуот хизмати.

“Энг кўп ҳолат Янгийўл туманида юз бериб, жами 251 та, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманларида 248 та ҳамда Бўстонлиқ туманида 210 та шундай ҳолат қайд этилган”, – дейилади хабарда.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси фуқорларига рухсатсиз қурилиш қилмасликларини, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олмасликларни ва эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлганда эса ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказишлари кераклигини  эслатиб ўтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.