Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар режалаштирилган
Тошкентда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқлик тармоқларини синовлардан ўтказиш учун иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар беради.
«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак», — дейилади хабарда.
Аввал иссиқ сув таъминотининг ўчирилишлари баҳор ва кузда беш кун давом этарди.
Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Компания ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраган.
Носозликлар ҳақида 78−129−01−85 телефон рақамига хабар бериш мумкин.
Шарҳлар