Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар режалаштирилган

Источник: unsplash.com

Тошкентда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқлик тармоқларини синовлардан ўтказиш учун иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар беради.

Ўчириш саналари ва манзиллари

«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак», — дейилади хабарда.

Аввал иссиқ сув таъминотининг ўчирилишлари баҳор ва кузда беш кун давом этарди.

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Компания ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраган.

Носозликлар ҳақида 78−129−01−85 телефон рақамига хабар бериш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.