Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди.

“Внуково” халқаро аэропортида давлат раҳбари Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар томонидан кутиб олинди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.