Путин Мирзиёев ва Ўзбекистон фахрийларини табриклади

Фото: РБК

Россия президенти Владимир Путин 8 май куни Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади, деб хабар берди Кремл матбуот хизмати.

Владимир Путин мамлакатларимиз оғир уруш йилларида фронтда мардларча жанг қилган, орқада катта қурбонлар ва машаққатларни эвазига фидокорона меҳнат қилган барча инсонларга яна бир бор чуқур миннатдорлик ва ҳурмат-эҳтиром билдиришини таъкидлаган.

“Умумий тарихимизни бузиб кўрсатиш ёки унутишга бўлган ҳар қандай уринишларни тўхтатиш муҳимдир. Ва, албатта, ота-боболаримизга оғир ҳарбий синовларни шараф билан бардош беришга ва нацизмни тор-мор этишга ёрдам берган дўстлик ва ўзаро ёрдамнинг улуғвор анъаналарини авайлаб сақланг ва кейинги авлодларга етказинг”, — деган Путин.

Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустаҳкамланган қардошлик дўстлик ришталари мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун ишончли асос бўлиб қолишига ишонч билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.