Тошкентда қизил чироққа ўтган автобус ҳайдовчиси жаримага тортилди
Тошкентда Yutong русумли автобус ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда ЙҲХХ нинг матбуот хизмати хабар беради.
Унга нисбатан светофорнинг тақиқловчи сигнали ёки тартибга солувчининг имо-ишорасидан ўтиш қоидаларини бузганлик учун 128-4-модда билан маъмурий баённома тузилди.
Аввалроқ пойтахтда автобусларнинг тезлиги 50 км/соатгача чеклангани, белгиланган меъёрга риоя қилиш махсус дастур орқали назорат қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар