Тошкентда “Ёшлар ойлиги” ўтказилади: тадбирлар рўйхати
Шу йилнинг ноябрь-декабрь ойлари “Тошкент ёшларни севади” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ушбу фестивалга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ойлик доирасида кўплаб фойдали ва қизиқарли маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, муваффаққиятли тадбиркорлар билан учрашувлар, пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар, ажойиб совғалари бор викторина ва танловлар ҳамда флешмоблар бўлиб ўтади.
Хабар берилишича, тадбирлар тўртта йўналишга бўлинади: технологиялар, таълим, спорт ва маданият. Фестивал ҳафталари ҳам айнан шу тўртта мавзудаги йўналишга бўлинади:
Технология ҳафталиги (6−12 ноябрь):
- Киберспорт бўйича мусобақа
- Робототехника
- IT-park’га экскурсия
- Texnopark’га экскурсия
Спорт ҳафталиги (9−15 ноябрь):
- Street ball
- Street workout
- Шахмат мусобақаси
- Футбол
- Велопойга
Таълим ҳафталиги (16−22 ноябрь):
- Турли хил мастер-класслар
- QUIZ FEST
- Қувноқлар ва зукколар
- Ҳокимнинг ёшлар билан учрашуви
- Депутатларнинг ёшлар билан учрашуви
Маданият ҳафталиги (23−29 ноябрь):
- Флешмоб
- Гала-концерт
- Dance music fest
- Freelance forum
- Театрга экскурсия
«Давом этаётган карантин чекловларини инобатга олиб, офлайн тадбирлар эпидемиологик осойишталикни сақлаш учун зарур бўлган барча санитария-гигиена меъёрларига риоя қилган тарзда — ниқобларда, ижтимоий масофани сақлаган ҳамда қўл ва буюмларга антисептик воситалар билан ишлов берган ҳолда ўтказилади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, тадбирларнинг бир қисми интернет-анжуманлар режимида ва ижтимоий тармоқларда бўлиб ўтиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Шарҳлар