Тошкентда КНАУФ компанияси томонидан ташкил қилинган ва Қурувчилар кунига бағишланган стрит-арт фестиваль ўтказилди
Байрам “Central Park”да ўтказилди, унда меҳмонлар ўзларини қисқа вақтга қурувчи ва ҳунарманд сифатида ҳис қилиши мумкин эди. 14-19 август кунлари шу каби фестиваллар Ўзбекистоннинг маъмурий марказларида ўтказилади.
Рустам Бозоровнинг “Чилонзордаги турар-жой биноси” асари асосидаги саккиз метрли инсталляцияси қурувчилар куни дастурининг асосий элементига айланди. Бу ерда машҳур «Илҳом» театри актёрлари кўп соатлик театрлаштирилган перформанс – уй аҳолиси ҳаётидан ранг-баранг лавҳаларни намойиш этди.
Бахтиёр Насимов, журналист:
“Ажойиб томоша! Уй жонланиб, янги ранглар ва овозларга тўлганидан, гапирганидан, куйлаганидан ва тўлақонли ҳаёт кечираётганидан хурсандман. Қалбим куйламоқда, барча томошабинлар учун хурсандман! Бу Рустам Бозоров чизган расмнинг аниқ нусхаси эмас, асл нусхада мен 2-қаватда “волинка” чаляпман. Лекин, энг муҳими, асл манбанинг руҳи сақланиб қолган. Бу Тошкент учун такрорланиши керак бўлган энг ноёб томоша, баракалла!”
Фото: Кнауф архиви
Расм муаллифи Рустам Бозоров ҳам фестивалга ташриф буюриб, КНАУФ компанияси ва «Илҳом» театри актёрларига миннатдорчилик билдирди.
“Чилонзордаги турар жой” асаримни жонлантиришибди, жуда яхши чиқибди. Мен бу асарни олти ой давомида чиздим, ҳар бир балконга, ҳар бир деразага кўп вақт ва куч сарфладим. Бу оддий ҳақиқат, чунки ҳақиқат ҳар қандай фантазиядан кўра қизиқроқ. Чилонзорнинг ҳаёти мана шу «хрушчевка» уйда мужассам этган, «Илҳом» театрининг йигит-қизлари уни зўр жонлантиришган”, – дейди рассом Рустам Бозоров.
“Қурувчилар куни” ташкилотчилари томонидан турли тадбирлар тайёрланди. Арт зонада ташриф буюрувчилар “шуруп бурагич” билан ишлаб, Микеланжелонинг «Одам Атонинг яратилиши» картинасининг парчасини пазллар ёрдамида йиғишди, гипс барельефни бўяшди ёки граффити бўйича маҳорат-дарсида қатнашишди.
Фото: Кнауф архиви
Фаол ўйинларнинг ишқибозлари учун баскетбол, стол тенниси ёки катта шашка ташкиллаштирилган спорт зонаси фаолият кўрсатди. Спорт конструкциялари юқори сифатли Кнауф қурилиш материалларидан, хусусан, зарбага чидамли КНАУФ-Сапфир гипсокартонидан тайёрланган бўлиб, кўплаб тўп зарбаларига шараф билан бардош берди.
Ижодий маҳорат дарсида эсдалик учун гипс фигурасини бўяш мумкин эди. Болалигини соғинганлар учун эса арқонлар, “классики”, резина ва ланка каби эски мактаб ўйинлари зонасини ажратилди.
Ҳар бир тадбирда қатнашганлик учун парк меҳмонлари КНАУФ тангаларини (фестиваль валютаси) олишди. Меҳмонлар уларни компаниянинг бренд товарларига алмаштиришлари мумкин эди. Товарларни қабул қилиш пунктларида ташриф буюрувчиларга ONA фондига ёки Мушуккент шаҳар лойиҳасига хайрия қилиш таклиф қилинди. Пул ўтказмалари QR-код орқали тўғридан-тўғри хайрия ташкилотларининг ҳисобрақамларига юборилди.
Фото: Кнауф архиви
Диёр Мирзааҳмедов, Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси раиси, SIYMO реклама агентлиги асосчиси:
“Кнауф, одатдагидек, кишини ҳайратга солади: боғдаги ғаройиб муҳит, Рустам Бозоров асари билан ажойиб инсталляция. Шаҳарда ҳар доим ҳам бундай байрамлар ташкил қилинмайди, фестиваль ташкилотчиларига раҳмат. Мен ўзим иккита олий архитектура маълумотига эгаман, шунинг учун мен қурилиш билан бевосита боғлиқман. Ҳақиқатан ҳам кўплаб қурувчи ва ҳунармандлар истиқомат қилаётган мамлакатимизда ушбу ажойиб касб байрами кенг нишонланаётганидан мамнунман. Барча қурувчиларни табриклайман!”
Кнауф халқаро компания бўлиб, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компания ҳисобланади. У 2016 йилдан буён Ўзбекистонда Қурувчилар кунига бағишланган фестиваллар ташкил этиб келмоқда. 2022 йилда Кнауф Фарғона водийсида учинчи заводини ишга туширди. Сармоя миқдори 18,7 миллион еврони ташкил этди.
Аввалроқ Anhor.uz нашри ўтган йил давомида қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар, жумладан, соҳанинг келажак истиқболларини таҳлил қилган эди.
Шарҳлар