Тошкентда Malibu ҳайдовчиси пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Фото: drive

Жорий йилнинг 11 май куни соат 04:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси Oqtepa Lavash биноси қаршисида 2004 йилда туғилган (эркак) С.А. MALIBU 2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1979 йилда туғилган Ю.Жни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ёзмоқда.

«ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.