Исроил вазирлар маҳкамаси Al Jazeera телеканалини ёпиш ҳақидаги таклифни маъқуллади

Фото: РБК

Исроил ҳукумати мамлакат ҳудудидаги Al Jazeera телеканалини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Х (собиқ Twitter)даги расмий саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилади.

“Мен бошчилигимдаги ҳукумат бир овоздан қарор қабул қилди: Исроилда провокацион Al Jazeera канали ёпилади”, — дейилади хабарда.

Исроил ҳукумати фаолияти давлат хавфсизлигига зарар етказувчи телеканалларни ёпишга рухсат берувчи қоидаларни тасдиқлади.

Қоидалар ҳукуматга хорижий телерадиокомпаниялар мамлакат хавфсизлигига зарар етказадиган бўлса, уларнинг уруш давридаги фаолиятини тўхтатишга имкон беради. Шунингдек, телерадиокомпанияларнинг асбоб-ускуналари мусодара қилнииши, журналистларнинг аккредитацияси бекор қилиниши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.