Тошкентда ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар бузилмоқда
Амалиёт ва таҳлиллар кўрсатганидек, шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот химати хабар беряпти.
«Ҳозирги кунда Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирамиз.
«Шунингдек, ушбу турдаги мулкни сотиб олаётганда эҳтиёт бўлишингизни ва юридик хизмат компаниялари билан маслаҳатлашишингизни сўраймиз. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас», – дейилади хабарда.
Потенциал хариднинг барча тафсилотларини аниқлаштириш учун ваколатли органларга шахсан ёки онлайн давлат хизматлари орқали мурожаат қилинг.
«Фақат ишончли ва расмий маълумот манбаларига ишонинг, аниқ маълумот олиш учун шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига 71 210-01-63 телефон рақами ёки ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилинг», – дейилади хабарномада.
Шарҳлар