НТВ “Крокус”даги теракт ҳақида Украина МХМК котиби Данилов гапиргани акс этган фейк видеони кўрсатди

Скриншот из поддельного ролика в эфире НТВ

НТВ телеканали Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) котиби “Крокус Сити Холл”даги терактга “Киев режими алоқадорлигини тасдиқлаган” сохта видеони намойиш қилди.

Бошловчи видеога қуйидаги изоҳни берган: “Москва областидаги терактда Киев режимининг қўли борлиги телеэфир орқали Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов томонидан тасдиқланди”. Видеода “Данилов”, хусусан, шундай дейди: “Бугун Москвада хурсандчилик, жуда вақтичоғлик деб ҳисоблайман. Биз улар учун бундай ўйин-кулгиларни тез-тез ташкил қилишимизга ишонишни истардим”.

Видео сохта. 22 март куни кечқурун Украина телемарафонининг эфирида бошқа бошловчилар ишлаган,  Данилов эса у ерда меҳмон бўлмаган.

Телебошловчилар иштирокидаги видеонинг бир қисми 16 март кунидаги эфирдан олинган; уларнинг суҳбатдоши Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов бўлган. Данилов сўнгги ҳафталарда Украина телевидениесида ҳам меҳмон бўлди ва худди шу интерьерларда ўтирди; “Медуза” “Москвадаги ўйин-кулги” ҳақидаги унинг сўзларини тезкор топа олмади.

Видео НТВдан ташқари, масалан, “Звезда” телеканалининг телеграм канали (кейинчалик улар у сохта бўлиши мумкинлигини тан олишди) ва Lenta.ru сайти орқали тарқатилган.

Украина “Крокус Сити Холл”даги терактга алоқадорлигини рад этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.