Тошкентда пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш аукционида Balcomuz компанияси ғолиб чиқди
25-ноябрь куни Тошкент шаҳрида 86 та пулли парковка участкасини ижарага бериш бўйича аукцион бўлиб ўтди. Аукционда 120 млрд сўм таклиф билан Балcомуз МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлган. Лойиҳанинг бошланғич нархи 57 млрд сўм эди.
Икки соатдан сал кўпроқ давом этган аукцион 12:10 да якунланган. “Балcомуз” компанияси 2020-йилда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида рўйхатдан ўтган бўлиб, бошқа соҳалар қаторида ресторан бизнеси ва озиқ-овқат етказиб бериш билан ҳам шуғулланади.
Балcомуз бир қатор таниқли объектларга эгалик қилади, жумладан, Cентрал Парк, Море сув мажмуаси, Тошкентдаги ТҳеБани ҳаммом мажмуаси, шунингдек, Балcомсофт ИТ ИТ компанияси. Компания таъсисчилари орасида Япониянинг Балcом компанияси (60%), шунингдек, Авазбек Нуриддинов (20%), Бобур Акрамов (10%) ва Анвар Ҳошимов (10%) бор.
Шарҳлар