Тошкентда терговчи ва суриштирувчилар пора олаётганда қўлга тушди
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси пора билан қўлга тушди, дея хабар беради ДХХ.
Улар бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламасликни ваъда қилишган.
Шунингдек улар айбланувчининг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалашлари ва бу билан жахо муддатини қисқартиришлари мумкинлигини билдиришган
Терговчи ва суриштирувчилар бунинг эвазига айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жинояи иши қўзғатилган.
Шарҳлар