Тошкентда трансафғон коридори бўйича халқаро музокаралар ўтказилди
6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон ҳудуди орқали ўтувчи “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли линиясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича транспорт вазирликлари ва идораларнинг маъсул раҳбарлари ва мутасадди вакиллари иштирокида уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон) ва кўп томонлама (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон) музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув якунлари бўйича томонлар тез орада, илгари сурилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жойига чиқган ҳолда ўрганиш, ишчи гуруҳлар йиғилишини доимий равишда ўтказиш ва дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиққанидан сўнг лойиҳага халқаро молия институтларини жалб қилиш бўйича келишиб олдилар.
Шарҳлар