Тошкентда уч мингдан ортиқ уй вақтинчалик газсиз қолади
Пойтахтнинг Учтепа ва Сирғали туманларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари сабабли вақтинчалик газ ўчирилади. Икки туманда табиий газ таъминоти 2 ноябрь куни соат 10.00 дан 18.00 гача тўхтатилади, деб ёзади “Спутник” нашри “Ҳудудгаз пойтахт” матбуот хизматига таянган ҳолда.
Қайд этилишича, Учтепа туманида эскирган газ тақсимлаш пунктини алмаштирилиши режалаштирилган, шу муносабат билан «Бешқайрағоч», «Кўркобод», «Хўжаобод», «Латифгузар», «Тақачи» маҳаллаларидаги 2 771 та тураржой ва 118 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Сирғали туманида Саватчи кўчасидан ўтувчи Д-76 мм ўрта ва паст босимли ер усти газ қувурларини таъмирлаш ва улаш ишлари режалаштирилган. Шу боис бу ерда Саватчи маҳалласида жойлашган 387 та тураржойда газ бўлмайди.
Аввалроқ ўзбекистонликларга газни огоҳлантиришсиз ўчирмасликни ваъда қилишганди.
Шарҳлар