Тошкентда UNESCO томонидан Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмаси консервация ва реставрация қилинади
Президент топшириғига кўра, Тошкентда UNESCO томонидан «Жаҳон Хотираси» рўйхатига киритилган Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифалари орқали маълум қилди.
«Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз», – дейилади Президент ёрдамчиси хабарида.
Мирзиёеванинг қўшимча қилишича,
«Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси томонидан бир қатор халқаро экспертлар, жумладан, Кембриждан Кристи Роз, француз реставраторлари Аксел Деле ва Корали Барб, истанбуллик Нилл Байдар жалб этилди.
Мутахассислар «Усмон Мусҳафи» қўлёзмасининг ҳар бир саҳифасини синчковлик билан ўрганиб, реставрация режасини ишлаб чиқадилар.
Ушбу муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қолиш йўлидаги эзгу ишнинг барча босқичларида омад ёр бўлишини тилайман», – деб ёзган Президент ёрдамчиси.
Шарҳлар